Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

НДКИ ҳузуридаги 2-сонли академик лицейда "Оқ йўл сизга, азиз битирувчилар!" деб номланган диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси вакиллари, "Умид", "Баҳор" МФЙлари маслаҳатчилари, маънавият фидойиси Бақо Саидов, лицей ўқитувчилари, шунингдек, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбирда таълим муассасасини тўрт йўналишда тамомлаган 351 нафар бити­рувчига диплом топширилди. Уларнинг 30 нафари ўз билими, интилувчан­лиги сабаб имтиёзли дипломлар соҳи­би бўлишди.

— Иқтидорли ўқувчиларимиз кўпчилик­ни ташкил қилади, — дейди лицейнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Гулчеҳра Менгли­ева. — Жумладан, битирувчиларимиздан Лазиз Қаюмов фаол, ташаббускор ёш сифатида "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланган. Дилфуза Расулова француз тили, Жаҳонгир Холмў­минов эса физика фанларидан респуб­лика олимпиадаси иштирокчиси. Зариф Пўлатов "Энг ёш истеъмолчи" кўрик-танловининг вилоят босқичида 2-ўринни қўлга киритди. Ўқувчиларимиз спортда ҳам ҳамиша илғор. Енгил атлетика бўйича Достон Райимов, каратэдан Муҳиддин Сатторовлар вилоят, республика мусоба­қаларида иштирок этиб, фахрли ўрин­ларни эгаллашган.   

Диплом топшириш маросимида тадбир меҳмонлари, ота-оналар сўз олиб, ёшлар­нинг ҳар бир ютуғи уларга чексиз фахр бағишлашини таъкидлаб, йигит-қизларнинг кейинги ҳаёт йўлларида омад ёр бўлишини тилашди. Битирувчилар дил сўзларида устозларига бўлган  мин­натдорлик ҳисси акс этди.

— Инглиз тили фанидан республика олимпиадасида қатнашганман, — дейди битирувчилардан бири, имтиёзли дип­лом соҳиби Гулҳаё Норқулова. — Бунда менга таълим берган устозларимнинг меҳнати беқиёс. Уларга чин дилдан раҳ­ма­т айтаман.Ўқитувчиларимиз ол­ди­да бир умр қарздормиз. Келгусида ўқишни Ўзбекистон давлат жаҳон тилла­ри уни­вер­ситетида давом эттирмоқчи­ман. Талаба бўлиб, ўқитувчиларим, ота-онам ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

Тадбир давомида иқтидорли бити­рувчилар турли номинациялар бўйича тақдирланди. Шунингдек, уларнинг ота-оналарига, ўқитувчиларига ҳам ташаккур­номалар топширилди. Тадбир сўнгида янграган куй-қўшиқ ва дилбар рақслар даврага янада файз киритди.

Зулфия БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 6632