Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Беданачилик бугунги кунда вилоятимизда тез оммалашаётган тадбиркорликнинг истиқболли соҳаларидан бирига айланмоқда. Бедана боқиб даромад олаётган хонадонлар сони айниқса, Кармана, Навбаҳор туманлари, Навоий шаҳрида кўплаб топилади.

Навоий шаҳри, "Истиқлол" маҳалла­си­да истиқомат қилаётган Шуҳрат Ис­та­мов беданачиликда катта тажрибага эга ишбилармонлардан. У 25 йилдан буён бедана парваришлаб, бозорга ши­фобахш тухумлар етказиб бераяпти.

— Бедана ўзи кичик қуш бўлса-да, иқ­тисодий самарадорлиги жуда юқори, — дейди тадбиркор. — Беданачилик кам­харажат, бироқ сердаромад соҳа. Қисқа фурсатда маҳсулот берадиган битта бе­да­нанинг кунлик озуқа миқдори 26 грамм омихта емдан ошмайди. Энг қи­зиғи, унинг озуқасига антибиотик ва турли ўстирувчи сунъий моддалар қў­шилмайди. Бедананинг тана ҳарорати 42 даражада бўлгани учун инфекция ун­га яқин йўламайди. Шу боис, уларни пар­варишлашда ҳеч қандай анти­био­тик­ка эҳтиёж йўқ. Бошқа парранда­лар­дан фарқли ўлароқ, бедана 45-50 кунда тухум бера бошлайди. Менда бедана­нинг фақат "япон" зоти бор. У анчагина сер­маҳсул бўлиб, кўп тухум беради. Одам бедана тухумларини ҳар куни ис­теъмол қилса, унинг иммунитети юқори бўлади. Шундан бўлса керак, унга бўл­ган талаб кундан-кунга ортаяпти. Бу соҳа ҳаётимизни янада фаровон бўли­шига, рўзғоримизга барака киришига хиз­мат қилмоқда. Келгусидаги режа­ла­рим бисёр. Шаҳар ҳудудидан 14 со­тих­ли ер олиб, паррандачилик фермасини очмоқчиман.

Ш. Истамовнинг паррандачилик хў­жалигини кўздан кечирарканмиз, хона­дон эгасининг миришкорлиги бизни қойил қолдирди. Ушбу хўжаликда айни кунларда 2000 бош бедана, 200 бошга яқин ғоз ва ўрдаклар парвариш­лан­моқ­да. Кунига 1500 донагача бедана ту­ху­ми бозорларга чиқарилаяпти.

Кармана туманидаги "Янги авлод текс­­тиль" оилавий корхонаси ҳам ана шу соҳа билан шуғулланаётган субъект­лар­дан бири бўлиб, ҳозирда корхонада 1200 бош парранда парваришланмоқда. Ярим йил аввал 600 бош бедана билан иш бош­ланган бўлса, ўтган давр мо­байнида бе­дана боқиш истагидаги ўн­лаб аҳолига пар­ранда етказиб ҳам берилди.

— Бедананинг "манжурия", "япон" каби зотларини парваришлаймиз, — дей­ди биз билан суҳбатда корхона раҳ­бари А. Нусратуллаев. — Ушбу митти парранда инкубация шароитида 17 кун­да тухумдан жўжа очиб чиқади. Улар бо­қиладиган хоналар доимо бир хил ҳаро­ратда, яъни 25-30 даража иссиқ бўли­ши лозим. Бедана яхши парвариш­лан­са, ундан 70-80 фоиз тухум олиш мум­кин. Гўшт йўналишидаги беданалар эса 400-450 граммгача тош босади. Бедана боқиладиган хонанинг шамол кирадиган тирқишлари бўлмаса бас, қишда ка­такни иситишнинг ҳожати йўқ. Ёзда эса, албатта, хоналар ҳавосини доимо ал­маштириб туриш, бунинг учун вен­ти­ляция ўртаниш лозим. 

Агар аниқ ҳисоб-китобларга тўхтала­диган бўлсак, 1 бош бедана кунига 25-30 грамм махсус ем ейди. Минг бош беданага эса ойига ўртача 900 кило­грамм ем керак. Мингта бедана кунига ўр­тача 800 донадан тухум берса, сиз уларни 200 (қиш мавсумида талаб ҳам, нарх ҳам ошади) сўмдан пуллашингиз мумкин. Бу дегани, ем учун 2,2 миллион сўм сарфлаб, 4,8 миллион сўм даро­мад­га эга бўласиз. Хуллас, соф фойда харажатни бемалол қоплайди. Бундан ташқари, бедана боқиш сиздан кўп жой талаб қилмайди, 4х7 катталикдаги хо­нада 1,5, 2 минг бошгача парранда пар­ва­ришлаш мумкин.  

Бедана тухуми ҳамда гўштининг ши­фо­бахшлигини ҳисобга олсак, унга бўл­ган талаб ҳар доим юқори бўлиб қола­веради. Буни англаган ишбилармон­лари­миз беданачилик ортидан ҳам ўз­лари манфаат кўришмоқда, ҳам бошқа­лар­ни сифатли, арзон ва шифобахш маҳ­сулот билан таъминлашаяпти.

Умуман олганда, йўқдан бор қилаёт­ган, бирни ўнга айлантираётган одам — бунёдкор одам. Бу таъриф беда­на­чи­лик билан шуғулланаётган тад­биркорлари­миз­га ҳам тўла мос келади. 

Х. НАРЗИЕВА,

О. МУСТАФОЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 7111