Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ана шундай ёрлиқлар билан келажакда ташқи бозорга ҳам йўл топамиз. Ахир маҳсулотларимиз сифати харидорларни қониқтирса, барча талабларга жавоб берса, Президентимиз, ҳукуматимиз қўллаб турса, нега яхши ниятларимизни амалга ошириш учун ҳаракат қилмайлик. Дунёнинг исталган давлати ишбилармонлари билан келишиш имкониятлари яратилган, биз, тадбиркорлар учун йўллар очиқ. 2016 йилда "Миллий банк"нинг Учқудуқ филиалидан 60 миллион сўм кредит олиб, иш бошлагандик.

Тўғри, ҳозирча ишлаб чи­қа­ри­шимиз ички им­кониятлари­миздан келиб чиққан ҳолда би­роз чекланган. Лекин келажак­даги режа­лари­­­миз катта. Айни пайтда саккиз турдаги ма­карон маҳсулотлар вилояти­миз­нинг ички бо­зорларига чиқа­рил­моқда. Ундан таш­қари, НКМК­нинг Учқудуқ, Зарафшон, Зафа­ро­бод, Нуробод шаҳар­лари­даги корхона­лари­­ни мун­­тазам равишда макарон маҳсу­лот­­лари би­лан таъминлаб ту­рамиз.

Россия технологияси асо­сида ишлаётган ускуналари­мизни ҳадемай янада замона­вий ва ишлаб чиқариш қуввати юқори бўлган аг­­регатлар би­лан алмаштирамиз. Ҳозирча соа­­тига 70 килограмм маҳ­сулот ишлаб чи­­қа­раёт­ган цехда 5 киши ишлайди. Тайёр маҳ­­сулотларимиз шу ер­нинг ўзида 600 грамм, 12 ва 20 килограммлик идишларга қа­доқ­ла­нади.

Мамлакатимизда кичик биз­нес, хусусий тад­­биркорликни ри­вожлантиришнинг ҳу­қу­қий базаси яратилмоқда. Бу бо­ра­да қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинаётир. Пре­зи­ден­ти­мизнинг 2017 йил 19 июн­даги "Биз­нес­нинг қонуний  ман­­­фаатлари давлат томо­ни­дан муҳофаза қилиниши ва тад­биркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизи­ми­ни тубдан такомил­лашти­риш­га доир чора-тад­бирлар тўғ­рисида"ги Фармони ҳам биз учун янада янги имкониятлар эшигини оча­ди. Албатта, бу борадаги барча Фармон, қарор ва қонунларнинг амалда татбиқ эти­лиши хусусий мулк ва тад­биркорлик ривожи­га йўл очиб, чет эл инвестициялари кенг жалб қилиниши ва маҳаллий ишлаб чиқа­рув­чиларнинг таш­қи бозорларга чиқишларига хиз­мат қилади.

Жўрабек ҚИЛИЧЕВ,

"Azizbek-Ruxsora-Business" хусусий корхонаси раҳбари.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6139