Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Садикова Навбаҳор ҳамда Кармана туманида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди.

Жумладан, “Ғужбоғтепа” МФЙда яшовчи Ғолиб Бердиев ва унинг турмуш ўртоғи  Мақсуда Қаюмова томонидан ташкил этилган кичик цехда 4 нафар хотин-қизлар иш билан банд. Хозирги кунда ҳар кунлик  800 донадан ортиқ нон ва нон махсулотларини ҳамда турли хилдаги ширинликларни  ички бозор учун таъминлаб бермоқда.

Шунингдек, “Арабхона” МФЙда яшовчи  Неъмат Норов хонадонида бўлган ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркорлик фаолияти билан танишди. Ушбу хонадонда иссиқхона ташкил қилиниб, помидор ҳамда лимон махсулотлари етказиб келмоқда. Ушбу тадбирокор томонидан ҳозирги кунда 10 тонна помидор етиштирилиб, 3 нафар  хотин-қизларнинг  бандлиги таъминланган.

Содиқ Наврўзов эса чорвачиликни  йўлга  қўйиб, аҳолига сифатли гўшт етказиб беришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бугунги кунда 2 нафар иш ўрни яратган тадбиркорга туман аҳли ҳавас билан қарайди.

2019 йилнинг 10 ойи давомида Навбаҳор туманида 3271 нафар хотин-қизларга  41 млрд  928 млн сўмлик, шундан 71 нафарига Хотин-қизларни ва оилаларни қўллаб қувватлаш жамоат фондидан 1 млрд 291 млн сўмлик кредит маблағлари ажратилган ҳамда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган. Бундан ташқари, туманда Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан 5 та кичик цехлар ҳамда 6 та оилавий боғчалар ташкил этилган. 178 нафар хотин-қизлар ҳунармандчиликка жалб этилган.

 

Кўрилганлар сони: 1062