Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

  Маълумки, вилоятимиз кўп миллатли ҳудуд саналади. Бу ерда юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фар­зандларидек, фахр­ланса арзигулик ша­роитда умргузаронлик қилмоқда. Бир заминда аҳил, иноқ, биродарлик руҳида ҳаёт кечираётганимиз мамлакатимиз­даги бағрикенгликнинг ёрқин ифода­си­дир.

  Барча соҳаларда бўлгани каби мамла­катимиз аҳолисининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувват­лаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар таҳсинга лойиқ. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти­нинг 2017 йил 12 сентябрдаги "Аҳо­ли­нинг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори улар­ни янада жадаллаш­тиришда усту­вор вазифаларни белгилаб берди.

Мазкур ҳужжат асосида оғир уй-жой маи­ший шароитларда яшаётган, боқув­чисини йўқотган, ногиронларни парва­риш қилаётган оилаларни арзон уй-жой­лар билан таъминлаш янада такомил­лаш­тирилди.

Шуни алоҳида таъкидлашни ис­тар­димки, муҳтарам Президентимиз халқ­нинг дардини дилдан ҳис этиб, барча учрашувларда ёшу қарини жон қулоғи билан тинглай­ди. Ви­лоятимизга ташрифида ҳам бунга яна бир бора гувоҳ бўлдик.

Жорий йилда кам таъ­минланган оилалар учун 1150 та янги ло­йиҳадаги арзон уй-жой қу­рилиши мўл­жал­ланган эди. Аҳолининг талаб ва истак­ларини инобатга олиб, Президентимиз яна қўшимча равишда 243 та шундай уйлар бунёд этиш хусусида кўрсатма бер­ганларини хал­қимиз катта қувонч билан қарши олди. Шу­нингдек, бундай хонадон эгаларига берилган кредит маблағлари тўлови муддатини узай­тириш бў­йича таклифлар инобатга оли­нишини билдирдилар.

Халқимиз юртбошимизни гапи билан иши бир инсон сифатида жуда ҳурмат қилади. Ҳа­қиқатан ҳам у ки­ши Президент этиб сайлан­ганидан ке­йинги ўтган қисқа вақт ичида катта бу­нёд­корлик, инсонпарварлик ишлари амал­га оширилди. Уларнинг ҳар бири элимиз кўнглига Ватан равнақига дахлдорлик, эртанги кунга ишонч уруғини қадамоқда.

Бутун ҳаёти ва фаолиятини юрти­миз­да янги жамият барпо этиш, муста­қил­лигимизни мус­таҳкамлаш, давлатимиз нуфузини янада оши­ришдек улуғ мақ­садга бағишлаган муҳтарам юртбо­шимиз­ни доимо қўллаб-қувватлаш ҳар биримиз учун шарафдир.

Кўрилганлар сони: 2538