Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий давлат педагогика институтида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, уларга Ҳаракат йўналишларидан келиб чиқадиган устувор вазифалар мазмун ва моҳиятини тўлақонли тушунтириб бориш бўйича салоҳиятли мутахассислардан иборат тарғибот гуруҳларини тайёрлаш мақсадида вилоят семинар-тренинги бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони мамлакатимизни истиқболини белгилашда, ислоҳотларни сифат жиҳатидан янада такомиллаштиришда муҳим ҳужжат бўлди.

Энг эътиборлиси, унда яқин беш йилликда мамлакатимиз забт этиши назарда тутилган улкан довонлар, халқимиз ҳаёт даражасини юксалтиришнинг механизмлари аниқ белгилаб берилди.

Семинар-тренингда вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари, маънавият тарғиботчилари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинар-тренингда олим, ҳуқуқшунос ва ёзувчилардан таркиб топган Республика тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан мавзу доирасида маърузалар тингланди.

— Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир, — дейди Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Лазиз Тангриев. — Тарғибот тадбирлари доирасида Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ғоялар халқимизга чуқурроқ етказилмоқда, унинг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтирилмоқда. Бугунги семинарда ҳам ҳар бир маъруза ҳаётий мисоллар орқали иштирокчиларга тақдим этилди.

Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топганлиги унинг нақадар муҳим ва инсон манфаатлари учун зарурлигидан далолат беради.

Бу ислоҳотларнинг барчаси одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига, эртанги кунга ишончини янада мус­таҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Семинар-тренинг якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтаришди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 6243