Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Аввал хабар берганимиздек, Навоий вилоятидан йўлга чиққан "101 ватандош изидан" лойиҳаси давом этмоқда. 

Бошимизда ўзбек дўпписи, қўлимизда ота юртдан туроқ кўтариб Германиядаги Штукен-Брок қабристонига йўл олдик.

Экспедиция давомида изланишларимиз зое кетмади. Ота макондан олиб борган тупроқни таваккалига эмас, айнан қоракўз ўзбек ўғлонлари қабрига сепиш насиб этди.

      Эътибор беринг, қабристонга кираверишда ўнг томонда 36 та ёдгорлик тоши ўрнатилган.

(Авизуб Багрон) Авезов Баҳрон

1921 йилда туғилган, Онаси-Жаннат, турмуш ўртоғи-Хурсанова Норжон. 1943 йил 8 мартда вафот этган.

( Биродарлик қабристонидаги 29-қабр тоши остида дафн этилган)

Бундан ташқари, яна икки нафар ўзбек ўғлонлари ҳақида маълумот топилди. Қолган аскарлар ҳақида ҳам изланиш натижаларини кутиб қоламиз.

 

Кўрилганлар сони: 2744