Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Сайёр қабул иккинчи куни Нурота, Хатирчи,  Кармана туманлари ва Навоий шаҳри фуқаролари учун Кармана шаҳри, Навбаҳор, Конимех ва Қизилтепа  туманлари аҳолиси учун эса Қизилтепада уюштирилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳудудларда аҳоли мурожаатларининг асосий қисмини бандлик муаммолари ташкил этиб, фуқаролар НКМК, “Қизилқумцемент” ва шунга ўхшаш иқтисодий барқарор корхоналарга ишга жойлаштиришларини сўраб мурожаат этдилар. Маълумки, мазкур ишлаб чиқариш қувватлари малакали мутахассисларга эҳтиёж сезишади. Шу асосда сайёр қабул жараёнида НКМКига икки нафар, “Қизилқумцемент” АЖга бир нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Қолган мурожаатчиларга ўз мутахассислиги ва лаёқатига яраша иш ўринлари таклиф этилди.

   Республика  Олий  суди  ва вилоят суд идоралари судьялари томонидан  ҳалқимизга  хос бўлган  инсонпарварлик  тамойиллари  асосида,  озодликдан  маҳрум  қилиш жазосининг маълум қисмини ўтаган, қилмишига сидқидилдан пушаймон бўлиб, айбини ҳалол меҳнати билан ювган ва ижобий тавсифланган 36 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. 52  нафар  маҳкумнинг  жазолари енгилроқ турдаги жазога алмаштирилди. Жазони  ўташдан  озод  қилинган  ва  жазоси  енгилроғига алмаштирилган фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан суҳбат  ўтказилди. Улар  берилган имкониятдан рози эканликлари, қайта  жиноят  содир этмасликларини билдиришди. Шунингдек, суд идоралари масъуллари иштирокида ажрим  ёқасига  келиб  қолган,  икки  нафардан  фарзанди  бор  иккита оила яраштирилди.

  Сайёр қабулнинг ишчи гуруҳи маҳалларда уйма-уй юриб, куз-қиш мавсумида аҳолини ташвишга солаётган муаммолар, табиий газ ва электр энергияси таъминотидаги камчиликларни ўргандилар. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари белгиланди. Шунингдек, аҳолига 7800 дона газ баллонлари тарқатилди. ФВВ, ЁХБ ходимлари томонидан ис газидан эҳтиёт бўлиш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилди. Иситиш мосламаларининг техник кўриклари ўтказилди. Вилоятда ижтимоий соҳа муассасалари ва аҳолининг кўмир ёқилғиси билан таъминланганлик даражаси ўрганилди. Таъкидлаш жоиз, вилоятда ижтимоий соҳа  муассасалари  учун мавсумга режалаштирилган  15,8  минг  тонна  кўмир  маҳсулоти тўлиқ етказиб берилган.  Аҳоли хонадонлари учун эса режалаштирилган  15 минг тонна  кўмир маҳсулотининг 53%  фоизи, яъни 7,9  минг тоннаси  етказиб  берилди.  Жумладан, 2-3 декабрь кунлари аҳоли учун 1500 тонна маҳаллий ва 900 тонна импорт кўмир келтирилди.  Бугунги кунда,  кўмир омборларида  4303  тонна кўмир заҳираси  яратилган ва яна 747  тонна  (13  вагон)  импорт  кўмир келтирилмоқда.

    Икки кунлик сайёр қабулнинг дастлабки якунларига кўра ишчи гуруҳга 712 нафар фуқаро мурожаат қилиб, улардан 717та мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг 290 таси (40%) жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди,  161  тасига  (22%)  ҳуқуқий  тушунтиришлар  берилди  ва 266 та (37%) мурожаат кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

    Мазкур сайёр қабул якунидан мамнун 72 нафар фуқаро шу куни   Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккур билдирди.

 Темур  ЭШБОЕВ,

(“Халқ сўзи”).

 

Кўрилганлар сони: 3296