Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқларининг бирида 2020 йил 27 февраль куни Кармана тумани Фитрат кўчасида яшовчи Гулнора Қаюмованинг чойхонаси 2010 йилда бузилганлиги тўғрисида маълумот йўлланган эди. 

Ўрганиш натижасида фуқарога тегишли бўлган чойхона бузилиши юзасидан огоҳлантириш хати ёки 2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 97-сонли қарори билан тасдиқланган низом талабларига асосан, туман ҳокимининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиш тўғрисидаги қарори расмийлаштирилмаганлиги сабабли, фуқарога бошқа ҳудуддан ер майдони ажратишнинг имкони бўлмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорларига мувофиқ 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши белгиланган.

Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларга “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилган.

Юқоридагиларга асосан, фуқаро тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдонини тегишли тартибда электрон онлайн аукцион савдолари (e-auksion.uz сайти) орқали олиши ёки ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини кўриш юзасидан таклиф бериши мумкин.

Кармана тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Кўрилганлар сони: 3221