Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Куни кеча Хатирчи тумани марказидан салкам 50 км олисда жойлашган “Ангидон” МФЙ аҳолиси билан вилоят ҳокими К.Турсунов сайёр қабул ўтказди.
Маҳаллада истиқомат қилаётган 170 нафардан ортиқ аҳоли ташриф буюрган қабул жараёнида 20 дан ортиқ турли ижимоий-маиший муаммолар ўртага ташланди.
Хусусан, кўп йиллардан бери ерлик аҳолини қийнаб келаётган йўл масаласини ҳал этиш бўйича жиддий таклифлар ўртага ташланди.
Бундан ташқари, мавжуд умумтаълим мактаби ёнида спорт зали бунёд этиш, патронаж хизматини яхшилаш ҳамда мавжуд тиббий ёрдам автомашинасини доим шай ҳолатга келтириш борасидаги аҳолининг таклифлари қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, йилнинг турли фаслларида бориш ноқулай бўлган мазкур ҳудудда доимий электр энергияси таъминотини таъминлаш, сел хавфи бўлган бир неча жойларда кичик кўприклар қуриш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Бир неча фуқаролар томонидан моддий ёрдам ҳамда ер ажратиш билан боғлиқ муаммолар атрофлича муҳокама этилди ҳамда тегишли мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.
Барча берилган таклиф ва муаммолар ўз ечимини топади. Зеро, халқ манфааати барча нарсадан устун.
Кўрилганлар сони: 3744