Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

    Оилавий ажримлар - жамиятнинг оғриқли муаммоси. Баъзан жаҳл устида айтилган гап-сўз ёки арзимаган бошқа бир сабаблар билан дарз кетаётган оилалар ҳам йўқ эмас. Айрим ҳолда эса катталар хатоларини вақтида тушуниб етмоқда...           Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 07.06.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор И.Х. дан Б.Г. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. МИБ Кармана туман бўлимининг аралашуви билан 2017 йилдан буён келишмовчилик асосида яшаб келаётган оила яраштирилди. Натижада ундирувчи қарздордан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини суд тартибида қайтариб олди.

    Қайд этиб ўтиш лозим, бўлим томонидан ўтган йил давомида жами 158 та оила яраштирилиб, 175 нафар болага ота-онаси қарамоғида бир оила бўлиб яшаш имкони яратилди.

Кўрилганлар сони: 2781