Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази 750 ўринга мўлжалланган бўлиб, кутубхона, талабалар турар жойи биноси ва барча спорт турларига мўлжалланган ўйингоҳлар мавжуд.
Таълим тизимида қабул қилинган нормаларга асосан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ кундузги таълим шакли бўйича Республиканинг етакчи олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари дарс беради.
Афғонистон томони эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда марказда 18 та олий таълим йўналишлари ва 19 ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда малака ошириш йўналишлари бўйича ўқув режалари модуллаштирилган шаклда таълим бериш учун келишилган.
2018-2019 ўқув йилида 96 нафар афғонистонлик ёшлар “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналишида таҳсил олди ва Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг бакалавр дипломига эга бўлди.
Марказда таълим олаётган хар бир талаба диплом олиш билан бир қаторда 4-5 соҳага қизиқишни орттириш орқали қўшимча ҳунар ўрганмоқда. 2018-2019 ўқув йилида битирган 96 нафар талабадан 5 нафари Термиз давлат университетида магистратурасида таълим олмоқда. Қолганлари Афғонистон Ислом Республикасининг 8 та (Балх, Сарипул, Самангон, Жаузжон, Фарёб, Тахор, Қундуз, Бадахшон) вилоятиларида ўз мутахассисликлари бўйича ишламоқда. Уларни ишга жойлаштириш бўйича марказ тавсиясига асосан ҳар бир вилоят ҳокимлари билан алоҳида учрашувлар ташкил этилиб, уларни таълим муассасаларига ишга жойлаштириш ва вилоятнинг таълим соҳаларини ривожлантириш бўйича доимий алоқалар ва зарур ҳолларда методик ва амалий ёрдамлар кўрсатиш бўйича халқаро муносабатлар ўрнатилган.
Талаба ёшлар ташриф давомида Нурота туманининг зиёратгоҳ манзилларига ташриф буюриб, буюк мутафаккир таваллудига бағишланган тадбирларда иштирок этди.
Кўрилганлар сони: 3180