Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Якунланаётган 2014 йилда Навоийни янада обод ва кўркам шаҳарга айлантириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси буюртмаси билан режадаги 16 километр ички йўлларнинг 11 километрида қурилиш ва таъмирлаш олиб борилди.
Жумладан, шаҳарнинг “Гулистон” мавзеи, “Ишчилар” қўрғони, Амир Темур кўчасида ички йўлларнинг янгиланиши бу ерда яшовчи аҳоли учун қувончли воқеага айланди. Шунингдек, ҳозирда қизғин иш жараёни кетаётган “Умид” қўрғонида “Карманаавтойўл” корхонаси ишчилари томонидан узунлиги 1000, эни 9 метрлик йўлнинг 500 метрига афсальт ётқизилди. Умумий қиймати 110 миллион сўмлик ушбу лойиҳани амалга оширишда йўл устаси Бобур Ҳошимов бошчилигидаги М.Рахимов, О.Бобомуродов, И.Турсунов, М.Исломов, С.Очилов, Ф.Махмудовлар жонбозлик кўрсатиб, сифатли йўл қопламасини бунёд этишмоқда.
– Йўл қурилишида вилоят ва шаҳар ҳокимларининг ёрдамлари айниқса беқиёс, – дейди “Хончарбоғ” МФЙ раиси Зиёдулла Юсупов. – Шунингдек бу борада ўз ҳимматини аямаган маҳалла аҳолиси ва ҳомийларга ҳам миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Энг асосийси, энди қишнинг ёғин-сочинли кунларида ҳамшаҳарларимиз пиёдами, машинадами лойга ботмасдан, кенг ва равон йўлдан манзилига етиб оладиган бўлишди.


Шавқиддин ШОДМОНОВ.

Кўрилганлар сони: 7432