вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
28.06.2017 16:39:39
Июнь ойининг дастлабки кунларида старт олган футбол бўйича иккинчи лига жамоалари ўртасидаги вилоят биринчилигининг дастлабки икки тури ортда қолди.
17-18 июнга белгиланган учинчи тур олдидан мусобақа фаворитлари деярли маълум бўлди.
Навбаҳор туманининг "Туркистон" жамоасини 1:0 ҳамда Карманадаги "Қизилқум" ПФК болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ёш спортчиларини 5:0 ҳисобида мағлуб этган Навоий шаҳридаги ихтисослаштирилган БЎСМ жамоаси етти иштирокчи ўртасида 1-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ва учинчи ўринларда эса тўрттадан очкони қўлга киритган "Қизилқум-2" ҳамда "Сўғдиёна" (НКМК) футболчилари боришяпти.
Ўтган дам олиш кунларида футбол бўйича вилоят биринчилиги 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Дастлабки учрашув "Цементчи" ва "Навоийазот" жамоалари ўртасида ўтказилди. Унда мусобақанинг ўтган йилги ғолиби "Цементчи" жамоаси 4:2 ҳисобида рақибидан устун келди. Яна бир учрашувда Кармана туманининг "БЎФМ" жамоаси Навбаҳорнинг "Туркистон" жамоасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Турнинг сўнгги учрашувида "ИБЎСМ" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари тўқнаш келишди. Рақибидан таркиб борасида анча кучли ва тажрибали ҳисобланган "Сўғдиёна" жамоаси буни ҳисобда ҳам намоён этди. Ўйин 4:0 натижаси билан "Сўғдиёна" жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Мусобақанинг 3-туридан сўнг "Сўғдиёна" жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларни "ИБЎСМ" ҳамда "Қизилқум-2" жамоалари эгаллаб туришибди. Қолган ўринларда эса "Цементчи", "Туркистон" ҳамда "БЎФМ" жамоалари боришмоқда.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а