Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов DT World ҳамда DP World компаниялари ижрочи директори Маҳмуд ал Бастаки бошчилигидаги Бирлашган Араб Амирлигининг делегация вакилларини қабул қилди.
Бирлашган Араб Амирлигининг DP World компанияси 1974 йилда ташкил этилган бўлиб, глобал савдо-сотиқ ва юк ташиш хизмати бўйича жаҳондаги энг катта етакчи компания ҳисобланади.
DP World бу соҳада кўплаб корхона ва ташкилотларни бевосита бошқаради, жумладан, денгиз ва ички терминаллардан тортиб, денгиз хизматлари, логистика, қўшимча хизмат турлари ва савдони амалга ошириш учун керакли технологик чора-тадбирларгача таъминлайди.
Мазкур компания 40 та ҳорижий давлатда жойлашган 150 та портда фаолият олиб боради.
Шунингдек, 120 та давлатда 50 000 та ишчига эга. Компания ҳар йили 70 000 та кемага хизмат кўрсатади ва бир кунда 190 000 та контейнер ташувларини амалга оширади.
2018 йилдаги савдо айланмаси 71.4 млрд долларга тенг бўлиб, компания даромади 5.6 млрд долларни ташкил қилган.
- Мен Ўзбекистон замини ва айнан Ғарб ва Шарқ мамлакатларини боғлайдиган кўприк вазифасини ўтаётган, айтиш жоиз бўлса, қуруқлик транспорт порти учун жуда қулай ҳудуд Навоий вилоятига ташриф буюрганимдан жуда ҳам мамнунман. Бугунги кунга қадар дунёнинг бир қатор давлатларида амалга оширган логистика йўналишидаги ишларимиздан орттирган тажрибамизни сизнинг юртингизда ҳам қўлламоқчимиз. Ишонаманки, бошланажак ҳамкорлигимиз келгусида ўзининг ижобий самарасини беради, дейди, Маҳмуд ал Бастаки.
Кўрилганлар сони: 3136