Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида “Ўзбекистон Республикасида қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмининг моҳияти ва аҳамияти” мавзусида ҳудудий семинар ўтказилмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан биргаликда ташкил этилди.

Тадбирда Прокуратура, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими тизимида фаолият юритувчи соҳа ходимлари ҳамда жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналар, сурункали алкоголизмга, гиёҳвандликка, руҳий касалликларга чалинганларни даволаш учун мўлжалланган ихтисослаштирилган даволаш профилактика муассасалари, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сақланадиган муассасалар ходимлари иштирок этди.

Семинарнинг мақсади – маҳкумларнинг ва қамоқда сақланётган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини Омбудсман ролини ва унинг давлат органлари билан ҳамкорлик тартибини очиб беришдан иборат.

Шунингдек, иштирокчиларни ушбу соҳада амалда бўлган халқаро ҳуқуқий нормалар ва стандартларидан яъни Бмтнинг қийноққа солишга ва муомалада бўлиш ҳамда жазолашнинг бошқа шафқатсиз ғайриинсоний ёки қадр-қимматини таҳқирловчи турларига қарши конвециясидан хабардор қилишдир.

Семинар давом этмоқда... .

 

 

Кўрилганлар сони: 3670