Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳалол ва машаққатли меҳнат ортидан ризқу рўз топиб, юксак хирмон яратаётган заҳматкаш фермерлар ва барча қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларини бугунги улкан ютуқларингиз билан самимий табриклайман!

Бутун дунёда давом этаётган пандемия шароитида Сиздек фидойи, ўз касбига содиқ  деҳқонларимиз мўл ҳосил олиш йўлида яна бир бор жасорат кўрсатганлигингиз чинакам мардлик ва фидойилик намунасидир.

Хатирчи тумани далаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан пахта етиштиришнинг ўзига хос машаққатли меҳнати бор. Сиздек ўз ишининг моҳир ва билимдонлари томонидан олиб борилган барча зарур чора-тадбирлар туфайли туман миқёсидаги 10,6 минг гектар майдондан 32 минг тоннадан ортиқ “оқ олтин” хирмони яратилиб, пахтакор-деҳқонларимизнинг юзи ёруғ бўлди.

Айниқса, бу борада юртбошимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш, хусусан, замонавий томчилаб суғориш технологиялари ҳамда  жорий этилган кластер тизими мана шундай мураккаб шароитда яна бир бор ўз афзалликларини кўрсатди.

Жумладан, бу борада ерга чигит экишдан тортиб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараён учун яратилган шарт-шароитларнинг ташкил этилгани миришкорларимиз томонидан етиштирилган ҳосилни териб олишда етакчи омиллардан бири бўлди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Шу ўринда туман пахта хирмонини бунёд этишда режадан юқори ҳосилдорликга эришиб пешқадамлик қилган “Орзу”, “Халил Амин”, “Барҳаёт Баҳрин”, “Полвон ота”, “Бекназар Юсупов”, “Сирожиддин Баҳодир саховати”, “Феруз Акбарович”, “Рўзи биби момо Эргашева”, “Жиғанбойли”, “Райим ота”, “Отамурод Жаббор”, “Хурсаной Ғаппорова”,“Асал Азимбек”, “Бегзод Шоҳжахон истиқболи”,“Шерназар Халилов”, “Алиев Абдуғани”, “Пўлат бобо” “Зарафшон чорва – 2018”, “Рустами Достон манғитон”, “Уста Ҳайитмурод бобо”, “Эргаш бобо”,“Элёр Носиров”, “Элёр Қўлдош саховати”. “Галабек”, “Бобуртепа”, “Самандар Умрзоқ”, “Интилганга толе ёр”“Турсунов Камолиддин”каби ўнлаб фермер хўжаликлари алоҳида  эътироф ва эътиборга лойиқдир.

Биз бугун доимо илғорлар сафида бўлган Сиздек фидойилар билан ҳақли равишда фахрланамиз!

                                           Ҳурматли хатирчилик пахтакорлар!

Сиз азиз – пахтакорларни, заҳматкаш бободеҳқонларимизни ҳамда барча фермерларимизни улкан меҳнат зафарлари билан яна бир бор табриклайман. Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, тилайман.

Доимо ризқингиз бутун, юзингиз ёруғ бўлсин!

 

         Навоий  вилояти ҳокими                                К.Турсунов

Кўрилганлар сони: 2878