Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқларидан биридаКармана туманидаги “Ёшлар уйлари” ён атрофи сув босганлиги, бу эса мазкур ҳудуддаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилиб келаётган аҳолига қатор ноқулайликлар туғдираётганлиги тўғрисида фуқаро томонидан мурожаатлар тарқалди. 

Мазкур мурожаат тегишли масъуллар томонидан атрофлича ўрганилганда, мазкур ҳолат суғориш ариқларидан тошган сув акс этган лавҳа беш кунлик эмас, аксинча бир кун олдинги ҳолат эканлиги аниқланди.

 Жорий йилда ёғингарчиликлар кўп бўлганлиги оқибатида тумандаги “Дўрман канали”да сув миқдори ошиб кетган. Ундан ташқари мазкур ҳудудда истиқомат қилиб келаётган аҳоли томорқаларини суғориш ишларида мазкур канал сувидан фойдаланган. Бу эса аҳоли томонидан томорқаларига йўналтирилган сув йўналиши қаровсиз қолганлиги сабабли сув тўпланиши юзага келган.

Муаммо тегишли тартибда ўрганилди ва сув тошқинларини келтириб чиқараётган сув йўналишлари тўғри оқимини йўлга қўйиш орқали ҳал этилди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур кўп қаватли уйларда асосан ёш оилалар истиқомат қилади ва уларнинг аксарияти фаол ёшлар сифатида эътироф этилиб, уларга имтиёзли нархларда хонадонлар берилган. Наҳотки, ариқдан оқиб келаётган сувни оддий кетмон билан ўз йўналишига ўзгартириш учун мутахассисни кутиш ёки кимгадир мурожаат қилиш керак бўлса?  "Ўз уйингни ўзинг асра" деган нақл ҳали ҳамон ўз кучида эканлигини унутмайлик, азиз ҳамюртлар!  Лоқайдлик ва боқимандаликнинг оқибати ҳеч қачон хайрли бўлмаган!

Кўрилганлар сони: 3026