вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
Навоий вилояти заминида шифобахш, шўр ва эр ости чучук сув захиралари аниқланган бўлиб, Томдибулоқ, Қарақота, Чингилди атрофларидан топилган сувлардан халқ саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда хўжалик юмушларида унумли фойдаланилмоқда. Вилоятнинг асосий сув манбаи Зарафшон дарёси ҳисобланади. Ҳудудда деҳқончилик майдонлари Аму-Бухоро машина каналининг Навоий, Ўртачўл, Аму, Сумбул, Майна тармоқлари ҳамда Зарафшондан сув оладиган Конимех, Тос, Шовот, Човли, ўнг ва чап қирғоқ, Навкар каналлари орқали сув билан таъминланади. Шунингдек, Қуйимозор, Тўдакўл сув омборларида куз-қишмавсумида керакли сув захиралари ҳосил қилинади. Вилоятда 32 та йирик сув чиқариш электр насос станcиялари ишлаб турибди.
Вилоят маркази мамлакатимизнинг энг сўлим ва озода, тартибли ва меҳмондўст гўшаларидан бири Навоий шаҳридир. Буюк мутафаккир бобомизнинг қутлуғ номи берилган бу гўзал шаҳар 2008 йилда ўзининг ярим асрлик тўйини кенг миқёсда нишонлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор ёъналишларга бағишланган Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида бу ижобий натижаларнинг асосий сабаб ва омилларини чуқур изоҳлар экан, жумладан, қуйидагиларни таъкидлади: «Юртимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 9 фоиз, 2009 йилда 8,1 фоиз, 2010 йилда эса 8,5 фоизни ташкил этди. Жаҳон молия институтларининг хулосасига кўра, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири экани, албатта, барчамизга мамнуният бағишлайди».
Юқорида келтирилган факт ва рақамлар, таъкидланганидек, Ўзбекистон тараққиёти учун танлаб олинган буюк келажак ёълининг нақадар тўғрилигидан, бу ёъл халқимизнинг азалий орзу-умидларини рўёбга чиқаришидан, энг муҳими эса, халқнинг мазкур саъй-ҳаракатлар мазмун-моҳиятини теран англаётганидан дарак беради.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Rental properties
The list of available empty and unfinished areas of the state
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а