Кадрлар салоҳияти

Навоий вилоятида кадрлар билан ишлаш аҳволи ҳамда бу борада олдинда турган вазифалар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Кадрларбилан ишлаш, уларни салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш масаласи вилоятимизда энг устувор ва долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Бу борада вилоятимизда кадрларни танлаш, тарбиялаш, жой-жойига қўйиш ва босқичма-босқич лавозимларга ўстириб бориш, шунингдек, уларнинг амалдаги ва истиќболли захирасини яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди ҳамда олдинда турган муҳим вазифаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ҳозирги кунда Навоий вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти тизимига кирувчи раҳбар лавозимлардан 77таси Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони номенклатурасига, 190 таси вилоят ҳокимлиги, 526 таси шаҳар ва туман ҳокимликлари номенклатурасига киритилган.

Шунинг билан бир қаторда, келгусида ҳам вилоятимизда вакант лавозимларни тўлдириш ва уларга захира яратиш бўйича ишларни янада кучайтиришимиз лозим. 

Жумладан, 2012-2013 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони номенклатурасига кирувчи шаҳар ва туман ҳокими ва унинг (вилоят ҳокими) ўринбосарларидан 23 нафари (2 та вилоят ћокимининг ўринбосари, 4 та туман ҳокими, 12 та туман ҳокимининг ўринбосарлари, 5 та бошқарма раҳбарлари) янги раҳбарлар тайинланди.

Бундан ташқари, 2013 йилда вилоятимизда амалдаги ва истиқболли раҳбар кадрлар борасида эришилган натижалардан яна бири, шу йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига вилоятимиздан 24 нафар кадрлар ўқишга топширган бўлиб, шундан 14 нафари (58 %) тингловчиликга, шундан 8 нафари грант асосида ўқишга қабул қилинди.