Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Прокуратура органлари ходимлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, айниқса, ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида бартараф этиш юзасидан амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

 

Жумладан, Навоий вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов томонидан Учқудуқ туманидаги "Ёшлар маркази"да ўтказилган навбатдаги қабул ҳам бу борадаги ишларнинг амалий давоми бўлди.

Дастлаб ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш буйича туманда ташкил этилган штаб фаолияти билан яқиндан танишгач, вилоят прокурори ҳудуд ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

 

Тадбирда 105 нафар ёшлар иштирок этиб, уларнинг 15 та мурожаати ва таклифлари тингланиб, 5 таси жойида ҳал этилди, колган мурожаатлар юзасидан идора ва ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Мурожаатлар асосан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит олиш, ер ажратиш, иш билан таъминлаш масалаларига доир.

Кўрилганлар сони: 2623