Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида аҳоли ва ёшлар ўртасида маъмурий ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва коррупция иллатларини олдини олиш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида "Коррупция - жамият тараққиётининг кушандаси" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Навоий вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими бошлиғи С.Латипов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда туман, шаҳар бўлинма раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Тадбирда аҳоли ва ёшлар ўртасида коррупцияга қарши курашишда маънавий иммунитетни ҳосил қилишда тарғибот – ташвиқот ишларини янада кучайтириш таъкидланди.

Шунингдек, тарғибот тадбирларидаги ташаббускорлиги учун бир гуруҳ фаоллар ташаккурнома ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди. Уларга “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Кўрилганлар сони: 1279