Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига мувофиқ, Хатирчи ва Кармана туманларидаги айрим аҳоли пунктлари номлари қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ эканлигини инобатга олиб, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг “Хатирчи ва Кармана туманларидаги айрим аҳоли пунктларининг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, Хатирчи туманидаги 12 та – Чанқай, Койиш, Лоппиқиёт, Шағалон, Капа, Пачир, Хилбоши, Аллот, Бўталоқ, Шаррак, Худдон, Пол-пол ва Сметан ҳамда Кармана туманидаги 2 та – Қатағон, Қубур номли аҳоли пунктлари қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлганлиги сабабли ўзгартирилиб, замонавийлик ва миллийликни уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди

Кўрилганлар сони: 1203