Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2021 йилда Қизилтепа туманидаги Айрончи маҳалласида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида инфраструктурани яхшилаш борасида жуда кўплаб қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган эди.

Лекин, маҳаллада мактабгача таълим ташкилоти йўқ эди. Бугун эса байрам арафасида уларнинг орзулари ушалди. Маҳаллада 4,2 миллиард сўмга қурилган 120 ўринлари мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман ҳокими У.Файзиев, маҳалла аҳли, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Рамзий ленталар кесилиб, маросим иштирокчилари ДМТТда болажонлар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишишди. Болажонларга янги йил совғалари улашилди.

Кўрилганлар сони: 1287