Мардонов Элёр Ирдонович

Вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари

Телефон-факс: 229-62-41.

Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг  жума кунлари соат 14:00 дан 16:00 гача.

Электрон почта манзилиinfo@navoi.uz

Туғилган йили: 26.06.1983, Бухоро вилояти, Шофиркон тумани

МиллатиЎзбек

МаълумотиМаълумоти олий, 2003 йилда Тошкент автомобил-йўллар институтининг бакалавр босқичини, 2008 йилда ушбу институтнинг магистратура бўлимини тамомлаган. 2013 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби магистратура бўлимини тугатган

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1999-2003 йй. - Тошкент автомобил-йўллар институти талабаси (бакалавр)

2004-2006 йй. - Тошкент ш. Қуйлиқ маиший хизмат кўрсатиш коллежида махсус фан ўқитувчиси

2006-2008 йй. - Тошкент автомобил-йўллар институти магистранти

2006-2008 йй. - Тошкент ш. Шайҳонтоҳур транспорт коллежида махсус фан ўқитувчиси

2008-2009 йй. - Навоий вилояти Учқудуқ тумани ҳокимлиги Ижтимоий кўникма бўлими раҳбари

2009-2010 йй. - Навоий вилояти Учқудуқ тумани хокимлиги ташкилий назорат гуруҳи 1- тоифали мутахассиси

2010-2011 йй. - Учқудуқ тумани Давлат йўллардан фойдаланиш таъмирлаш пудрат корхонаси бўлим бошлиғи

2011-2013 йй. - Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби тингловчиси

2013 й. - ҳ.в.   - Навоий шаҳридаги 30161-сонли ҳарбий қисм шартнома асосида ҳарбий хизматчиси

2013 й. – ҳ.в. - Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари.

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Вилоятдаги жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлайди, вилоятдаги диний вазиятни ўз вақтида таҳлил қилиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Навоий вилояти ҳокимининг мазкур котибиятга тегишли қарор ва фармойишларининг  бажарилишини  таъминлайди.

Навоий вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган тегишли комиссияларнинг иш самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни таъминлаш ва янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-экстремистик мафкуранинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг фаолияти ва баҳамжиҳат ҳаракатини мувофиқлаштиради.

Маданий мерос объектларини сақлаш масалаларида тегишли маҳаллий давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларининг биргаликдаги ҳаракатини ташкил этади.

Жойлардаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириб боради.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда жамоат ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишини назорат қилади.

Вилоятнинг шаҳар ва туманларида миллатлараро муносабатларни барқарорлаштириш, ёшлар ва фахрийлар билан ишларни олиб борилишини мувофиқлаштирилишини таъминлайди.

Ўзи раҳбарлик қилаётган котибият тасарруфидаги ташкилотларда Республика Ҳукумати, вилоят ҳокими қарорлари, фармойишлари, топшириқлари ижросини ташкил этиш билан шахсан шуғулланади ҳамда ижро интизомининг аҳволини танқидий таҳлил қилиб боради.

Фуқароларнинг тегишли мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тақдим этади ва уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилади, ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

Бириктирилган жамоат ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, амалдаги қонунлар доирасида фаолият юритишини мувофиқлаштиради ва бу ташкилотларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ролини оширишга эътибор берган ҳолда иш олиб боради.

Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган диний ташкилотлар фаолиятининг мунтазам мониторингини олиб боради.

Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган матбаа нашрларини, кино, фото, аудио, видео маҳсулотларини тайёрланиши, сақланиши ва тарқалишини олдини олиш борасида вилоятдаги диний ва жамоат ташкилотларини, сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг вилоят бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгилайди.

Қабристонларни ободонлаштириш ва амалдаги қонунларга мос равишда фаолият юритишини мувофиқлаштиради.

Навоий вилояти ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибиятига раҳбарлик қилади. 

Қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

- “Олтин мерос” халқаро жамғармасининг вилоят бўлими;

-“Нуроний” жамғармаси вилояти бўлими;

- "Экосан" Халқаро ташкилоти вилоят филиали;

- “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими;

- Сиёсий партиялар вилоят Кенгашлари;

- Миллий-маданий марказлар;

- “Байналминал” миллий-маданий маркази;          

- Чернобиль ҳалокатидан жароҳатланганлар ташкилоти;

- Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;

- Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил инстути Навоий бўлинмаси;

- Диний ташкилотлар;

- Бошқа тегишли жамоат ташкилотлари. 

Қуйидаги комиссияларнинг иш фаолиятини мувофиқлаштиради:

- “Ҳаж”ва “Умра” зиёратига бориш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси;

- Вилоят ҳокими ҳузуридаги фуқаролар хавфсизлиги таъминлаш, диний, экстремистик ва террористик ғоялар, ҳаракатларининг олдини олиш бўйича махсус комиссияси.