Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 23-24 январь кунлари Навоий вилоят судлари томонидан ўзлари яшаб турган, шунингдек, фаолият кўрсатаётган ҳудудларда сектор раҳбарлари, туман, шаҳар адлия бўлимлари, давлат хизматлари агентлиги, адвокатура, мажбурий ижро бюроси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Навоий вилоятида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур қабул жараёнида жами 181 та “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларнинг муаммолари ўрганилди, шундан 24 та ҳолатда хотин қизларнинг муаммолари жойида ижобий ҳал қилинди. Жумладан, хотин қизларнинг 2 нафари жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилди, 2 та аёлнинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги даъво аризалари суд иш юритувига қабул қилинди, 1 нафар қарздорликни бўлиб тўлаш тўғрисидаги аризаси суд иш юритувига қабул қилинган, 1 нафар  сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорининг бекор қилиш тўғрисидаги аризаси қабул қилиниб, назоратга олинган, 1 нафар ишга тиклаш тўғрисидаги, 2 нафар никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризалари суд иш юритувига қабул қилинган, 1 нафар шахсга нисбатан  қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинди, 2 нафар мурожаатчига алимент қарздорлигининг ундириб берилиб, қарздорликнинг қолган қисмини ундириш юзасидан мажбурий ижро бюросига муносабат билдирилди, 10 нафар алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатлар қаноатлантирилиб, суд буйруғи ундириш тўғрисидаги аризалар суд иш юритувига қабул қилинган, 1 нафар фуқаро ишга тикланиб, 1 нафар фуқаронинг фуқароликни олиш масаласи ижобий ҳал қилинган.

Мурожаатларнинг 39 таси суд-ҳуқуқ соҳасига, 97 таси ижтимоий масалаларга оид бўлиб, 21 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Жами мурожаатлар таҳлил қилинганда:

мерос билан боғлиқ – 5 та, (2,8%);

турар жой масаласи билан боғлиқ – 7 та, ( 3,9 %);

суд қарорларидан норози бўлиб билдирилган мурожаатлар - 3 та (1,6);

моддий ёрдам ажратиш тўғрисида - 10 та, (5,5%);

оила –никоҳ масалалари тўғрисида – 7 та, (3,8%);

турар жой олиш учун субсидиялар ажратиш тўғрисида- 13 та, ( 7,2 %);

кредит ажратиш тўғрисида- 13 та,  (7,2%);

тадбиркорликни йўлга қўйиш тўғрисида - 5 та, ( 2,8%);

васийликка олиш, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, паспорт ва фуқаролик олиш тартиби тўғрисида - 5 та, ( 2,8%);

ишга тиклаш тўғрисида - 5 та,  (2,8% );

иш билан таъминлаш ҳақида - 58 та, (32,1 %);

алимент ундириш билан боғлиқ - 25 та, (13,8%);

бошқа масалалар - 24 та (13,8%) ни  ташкил қилган.

ҳимоя ордери бериш тўғрисида 1 нафар фуқаро мурожаат қилган.

Очиқ мулоқотлар ва тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2769