Қувондиқов Азиз Ихтиёрович

Навоий вилояти ҳокимлиги Ишлар бошқармаси девонхона мудири

Телефон-факс: 229-62-97.

Электрон почта манзили: a.quvondiqov@nv.uz

Туғилган йили: 1986 йилда Навоий вилояти, Навбаҳор тумани. 

Миллати: Ўзбек.

МаълумотиОлий, 2009 й. Навоий давлат педагогика институти (кундузги) тамомлаган. Мутахассислиги миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари.

Оилали.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

2005-2009 йй. -  Навоий давлат педагогика институти талабаси

2009-2010 йй. - “Истиқлол” саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

2010-2011 йй. - Навбахор тумани  ташкилий-назорат гуруҳи мутахассиси                

2011-2012 йй. - Вилоят ҳокимлиги умумий бўлим референти

2012-2015 йй. - Вилоят ҳокимлиги умумий бўлим етакчи мутахассиси

2015-2016 йй. - Навоий вилоят Давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУКнинг Кадрлар ва махсус ишлар инспектори

2016-2017 йй. - Навоий вилоят Давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК ижара шартномаларини мониторинг қилиш бўлими етакчи мутахассиси

2017 й. - ҳ.в.   - Навоий вилояти ҳокимлиги ишлар бошқармаси девонхона мудири

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Умумий бўлим фаолиятини ташкил этади ва бўлимга раҳбарлик қилади. Келувчи ва чиқувчи ҳужжатларни кўриб чиқиб, улар юзасидан ҳокимнинг топшириқларини тайёрлайди.

Ҳокимлик аппарати умумий бўлим қадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этади. Ҳокимлик аппаратига ишга қабул қилинган ходимларни ҳокимлик тузилмаси, иш юритиш йўриқномаси ва ижрони назорат қилиш ва текшириш бўйича асосий қоидалар, ички меҳнат тартиби қоидалари ва ҳокимлик фаолиятини  тартибга солувчи  бошқа меъёрий хужжатлар билан таништиради.

Вилоят ҳокимлигида иш юритиш, хужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва тақсимлашни ташкил этади. Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида хужжатлар билан ишлаш тартиби (1994 йилги), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти  ва бошқарув органлари  иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларини  тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимлигида иш юритиш тартиби асосида иш юритиш қўлланмаси тавсия ва йўриқномалари билан таъминлайди.

Вилоят ҳокими аппарати архивининг иш фаолиятини назорат қилиб боради. Котибиятлар ва гуруҳлар томонидан хужжатлар номенклатурасига  амал қилишини ўрганиб боради ва амалий ёрдам беради.

Вилоят ҳокимлиги котибиятлари ва гуруҳлари билан иш юритиш юзасидан муносабат юритади. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларида иш юритиш аҳволини  ўрганади ва  амалий ёрдам кўрсатади. Назоратдаги хужжатлар таҳлилини мунтазам юритади ва  раҳбариятга мунтазам ахборот беради. Умумий бўлим ходимларини  иш қуроллари ва  жиҳозлар билан таъминлайди.

Ҳокимлик соати йиғилиши  баённомасини тузади ва баённомада кўрсатилган топшириқлар ижросини назорат қилади. Ҳар ҳафта  аппарат йиғилишида  муҳокама  қилиш учун хужжатлар айланиши  ва ижро интизоми  юзасидан маълумотларни тайёрлайди ҳамда  ҳоким ва Ишлар бошқарувчисига  тақдим этади.

Умумий бўлим мудири вилоят ҳокимининг тезкор топшириқларини  ижросини ташкил этади, иш хонасида  жиҳозларнинг сақланишини таъминлайди.

Вилоят ҳокими қарор ва фармойишлари лойиҳаларининг тайёрланишини пухта таҳлил қилинганлиги ҳамда қонунийлигини тасдиқлаб, вилоят ҳокими юристи томонидан  имзоланганлиги  ва белгиланган  шаклда босма иш коғозларида ёзилишини кўриб чиқиб, вилоят ҳокимига имзога олиб киради, ҳоким имзосидан кейин расмийлаштиради ва қарор, фармойишни тайёрлаган бўлимдаги маъсул ижрочи томонидан  жўнатиш варақасида кўрсатилган нусха сонига кўра нусха олишга рухсат беради ҳамда ижрочиларга етказилишини ташкил этади ва назоратини олиб боради. Ҳужжатларнинг ижроси бўйича  таҳлилларни олади ва ижро бўйича эслатмалар беради.

Ишлар бошқарувчиси ва Ташкилий-назорат гуруҳи билан биргаликда, ҳоким соати йиғилиши кун тартибига қўйилаётган масалаларни режа асосида белгилайди, вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан ўтказиш кунига аниқлик киритиб, телефонограмма матнини тайёрлайди ва ҳоким соати йиғилиши ҳужжатларини йиғилишдан икки кун олдин олиб, вилоят ҳокимига тақдим этади. Барча ишларни вилоят ҳокимлиги ишлар  бошқарувчиси  билан  келишган ҳолда, ҳамкорликда олиб  боради ва  ташкил  этади.

Юқори органлардан келган хужжатларни  муҳимлиги аниқ муддатлари кўрсатилган хужжатлар ҳамда вилоят ҳокимининг топшириқ кўрсатмаларига қараб хужжатларни назоратга олади ва йўриқномада кўрсатилган тартибда “Н” белгисини қўяди.

Шаҳар, туман  ҳокимлиги ва вилоят  ташкилотларида  иш юритиш бўлинма ходимларига (мудирларига) амалий  ёрдам  ва семинарлар ташкил этади. Ҳоким қарорлари ва фармойишлари ҳамда ҳокимлик девонига келган хужжатларни муқовалашга тайёрлайди,  тўлиқлигига қараб  муқовалаштиришни ташкил  этади ва назоратини олиб боради.

Умумий бўлим маъсул ходимлари иш фаолиятини вазифалар тақсимоти бўйича мувофиқлаштиради ва фаолиятини таҳлил  этиб боради, тегишли таклиф ва хулосаларини раҳбариятга билдиради.

Вилоят ҳокимининг қарор, фармойишлари, чиқиш хужжатлари ва йиғилиш баённомаларини  ижрочи томонидан   берилган жўнатиш  варақаси  асосида   нусха   кўпайтириб олишга ҳамда  архив хужжатларини олиш ва фойдаланишни  тегишли соҳа бўйича ҳоким ўринбосарининг ёзма рухсати асосида хужжатларнинг асл нусхасини такдим этишни фақат вилоят ҳокимининг аниқ кўрсатмасига кўра  амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарор, фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатаси ҳужжатларини шаҳар ва туманларга доимий юборилишини таъминлайди, хужжатни жойларга етказилиши ҳақида соҳани мувофиқлаштирувчи ҳоким ўринбосарига маълумот беради, назорат режаларни ишлаб чиқилиши устидан назоратни олиб боради.

Ҳоким қарорлари ва фармойишларини рўйхатдан ўтказади ва компьютер дастурига киритилишига ва ижрочиларга етиб боришига раҳбарлик қилади.

Вилоят ҳокими раислигида бўлиб ўтган йиғилишлар баённомаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг сақланишини таъминлайди.