вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
Навоий вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбари
Телефон-факс: 229-62-22.
Электрон почта манзили: u.sharipov@nv.uz
Туғилган йили: 1987 йилда Навоий вилояти, Навоий тумани.
Миллати: Ўзбек.
Маълумоти: Олий, 2008 й. Ўзбекистон Миллий университетини (кундузги) тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Оилали, бир нафар фарзанди бор.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:
2004-2008 йй. - Ўзбекистон Миллий университети талабаси
2008-2014 йй. - Кармана тумани ҳокимлиги ҳуқуқшуноси
2014-2016 йй. - Вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи бош мутахассиси
2016-2016 йй. - Вилоят ҳокимлиги ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи бош мутахассиси
2016 й. - ҳ.в. - Вилоят ҳокимлиги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбари
МАЖБУРИЯТЛАРИ:
Вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ ишига умумий раҳбарлик қилади, гуруҳ аъзолари ва гуруҳ таркибидаги бўлимлар ходимлари ўртасида вазифалар тақсимоти бўйича ишларни бажарилиши устидан назорат юритади.
Ҳудудда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва маъмурий идораларнинг жиноятчиликка қарши кураш, қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштиради, йўналтиради ва таҳлил этади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларини жойларда ижросини таъминланишини назоратини ташкил этади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича ташкил этилган комиссияларнинг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлайди, уларнинг мажлисларига хужжатлар тайёрлайди ҳамда комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорлар ижросининг назоратини ташкил қилади.
Вилоят ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш юзасидан давлат идоралари, нодавлат жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳволини таҳлил қилиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар жараёнида йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди идораларга кўрсатма хатлар юборади.
Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан махсус Ишчи гуруҳлари ташкил қилиб, ўрганиш ишларини олиб боради. Ўрганиш натижалари бўйича вилоят ҳокимига тегишли маълумот ва ахборотлар киритади, шунингдек, мазкур ҳолатлар бўйича йиғилган ҳужжатларни тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига юборади.
Қуйидаги комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради:
-Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, ҳарбий ва мудофаа идораларини ишини мувофиқлаштирувчи Кенгаш;
-Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;
-Хорижий фуқароларга, МДҲ қатнашчилари бўлган давлат фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун руҳсатномалар бериш, шунингдек уларни доимий рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича махсус комиссияси;
-Вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят комиссияси;
-Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;
Қуйидаги бошқарма ва вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:
-Вилоят прокуратураси;
-Вилоят божхона бошқармаси;
-Вилоят ички ишлар бошқармаси;
-Вилоят адлия бошқармаси;
-Вилоят прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятлар даромадларини легаллаштиришга қарши курашиш бошқармаси;
-Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси;
-Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлими;
-Жиноят ишлари бўйича вилоят суди;
-Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди;
-Вилоят хўжалик суди.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Объекты, предоставляемые в аренду
Навоийская областная территориальная конкурсная комиссия объявляет конкурс!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а