Болиев Жаҳонгир Абдахатович

Навоий вилояти ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги котибияти мудири

Телефон-факс: 229-62-82.

Электрон почта манзили: 

Туғилган йили ва жойи: 3.07.1983, Навоий вилояти, Нурота тумани 

Миллати: Ўзбек

Маълумоти: Олий, 2005й.Тошкент Ирригация ва меллиорация институти (кундузги) 

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

 

2001-2005 йй.- Тошкент ирригация ва меллиорация институти талабаси
2005-2006 йй.- Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида мутахассис
2006-2007 йй.- Каттақўрғон шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри хизматида муҳандис-топограф
2007-2010 йй.- “Ўздаверлойиҳа” институти Навоий комплекс лойиҳалаш бўлимида етакчи муҳандис
2010-2011 йй.- Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Конимех
тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи
2011-2017 йй.- Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ердан фойдаланиш ва ер
тузиш шуъбаси бошлиғи
2017-2018 йй.- Навоий вилояти “Ермулккадастр” давлат корхонаси бошлиғи
2018-2020 йй.- Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи
2020-2022 йй - Навоий вилояти Қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи
2022 й. х.в. - Кармана туман хокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти ишини мувофиқлаштиради, унга раҳбарлик қилади, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва уларни жойларда назоратини, вилоят қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ишини ташкил этади ва раҳбарлик қилади.

Ҳукумат қарорлари билан белгиланган йўналишлар асосида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштириб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, вилоят ҳокимининг мазкур соҳага оид қарорлари, фармойиш, кўрсатма ва топшириқлари бажарилишининг назорати ва ижросини таъминлайди.

Ерлардан самарали фойдаланиш, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб қувватлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларда ободонлаштириш, қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

Қишлоқ хўжалигида муҳим материал ва табиий ресурслар – экин майдонлари, суғориш суви ва ичимлик суви, ёқилғи-энергетика, минерал хом ашё ва бошқа ресурслардан тежамли, самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ишларини мувофиқлаштирилиб борилишида ҳоким ўринбосарига кўмак бериб боради.

Вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари раҳбарлиги остида қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларикотибияти масалалари, муаммолари ва камчиликлари бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилади, ҳоким ва унинг ўринбосарига ахборот бериб боради.

Вилоят ҳокими йиғилишлари, ҳоким соати ва бошқа йиғилишларга долзарб вазифалар, муаммолар бўйича масалалар киритади ва уни ижросини таъминлайди. Деҳқончилик, чорвачилик, қишлоқ хўжалик техникалари, сув хўжалиги, кимёлаштириш, уруғчилик, наслчилик, паррандачилик, баликчилик, илмий ишлаб чиқариш, ер ресурслари, ўрмон хўжалиги ва бошқа соҳаларни ривожлантириш истиқболларини ушбу соҳа раҳбарлари билан биргаликда белгилайди.

Котибият ходимлари фаолиятига раҳбарлик қилади, ҳокимлик хужжатларини сифатли ва ўз муддатларида тайёрланишини таъминлайди.

Қишлоқ хўжалик соҳасида кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқувини ташкил қилиш, малакасини ошириш, уларни мукофотлаш масалалари бўйича таклифлар киритади.

Фуқароларнинг хат, ариза ва шикоятлари билан ишлайди ва бажарилишини таъминлайди.

Ҳокимлик девонининг бошқа ташкилий ишларида амалий ёрдам кўрсатади, котибият ходимлари учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлашга кўмаклашади. 

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси;

“Қишлоқхўжаликкимё” АЖ;

Вилоят фермерлар Кенгаши;

Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси;

“Навоийпахтасаноат”ҲАБ;

“Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ;

Вилоят МТП бирлашмаси;

“Навоийқоракўл” АБ;

Вилоят “Сифат” маркази;

Вилоят “Пахта терминали” корхоналари