вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
10.09.2018 17:57:27
Юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, замон талабларига тўла жавоб берадиган кўп қаватли уйлар бунёд этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда кам таъминланган оилаларга мўлжалланган арзон уй-жойлар қурилиши ҳам назардан четда қолаётгани йўқ.
30 август куни Навоий шаҳри 18-кичик тумани Толстой кўчасида 7 қаватли, ҳар бири 42 хонадонли бўлган 10 та кўп қаватли турар-жой бинолари фойдаланишга топширилди. "151-ҚМП" ва "Темур Малик" масъулияти чекланган жамиятлари бунёдкорларининг меҳнати туфайли қисқа муддатда қуриб битказилган объектларнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими, сенатор Қ. Турсунов иштирок этиб, хонадон эгаларига калитларни тантанали равишда топширди.
— Биз 3 хонали уйнинг соҳиби бўлдик, — дейди фуқаро Ш. Барноев. — 20 йил муддатга 165 миллион сўмга имтиёзли равишда ушбу турар-жой берилгани оиламиз учун ҳар жиҳатдан қулай бўлди. Оладиган ойлик-маошимиз ҳисобига уни қийналмасдан ўз вақтида тўлаймиз. Бундай имкониятларга мустақиллик туфайли эришдик.
Шунингдек, шаҳарнинг Маҳмуд Торобий кўчасида ҳам 2 та 5 қаватли турар-жой биноларининг эгаларига топшириш маросими аҳоли учун байрамга муносиб туҳфа бўлди. "Жозибали қурилиш сервис" МЧЖ қурувчилари томонидан қурилган ушбу маскан шаҳар кўркига кўрк қўшиб, барчада ҳавас уйғотмоқда.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Объекты, предоставляемые в аренду
Навоийская областная территориальная конкурсная комиссия объявляет конкурс!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а