Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, замон талабларига тўла жавоб берадиган кўп қаватли уйлар бунёд этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда кам таъминланган оилаларга мўлжалланган арзон уй-жойлар қурилиши ҳам назардан четда қолаётгани йўқ.

  30 август куни Навоий шаҳри 18-ки­чик тумани Толстой кў­часида 7 қаватли, ҳар бири 42 хона­дон­ли бўл­ган 10 та кўп қаватли ту­рар-жой бинолари фойдала­ниш­га топши­рилди. "151-ҚМП" ва "Те­мур Малик" масъулияти чек­ланган жамиятлари бунёдкор­лари­нинг меҳнати туфай­ли қисқа муддатда қуриб битка­зил­ган объ­ектларнинг очилиш маро­си­мида вилоят ҳокими, сенатор Қ. Тур­су­нов иштирок этиб, хонадон эга­ларига калитларни тантанали ра­­виш­да топширди.

  — Биз 3 хонали уйнинг соҳиби бўл­дик, — дейди фуқаро Ш. Бар­ноев. — 20 йил муддатга 165 мил­лион сўмга имтиёзли равишда уш­бу турар-жой берилгани оила­миз учун ҳар жиҳатдан қулай бўлди. Ола­диган ойлик-маошимиз ҳисо­би­га уни қийналмасдан ўз вақтида тў­лай­миз. Бундай имкониятларга мус­та­қиллик туфайли эришдик.

  Шунингдек, шаҳарнинг Маҳмуд То­робий кўчасида ҳам 2 та 5 қа­ват­ли турар-жой биноларининг эга­лари­­га топшириш маросими аҳоли учун байрамга муносиб туҳфа бўлди. "Жозибали қурилиш сервис" МЧЖ қурувчилари томонидан қурилган  уш­бу маскан шаҳар кўркига кўрк қў­шиб, барчада ҳавас уйғотмоқда.

Кўрилганлар сони: 4975