Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида давлатимиз тараққиёти, ёшлар сиёсати ва халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар белгилаб берилганди. Вилоятимизда ҳам бу йўналишда муайян ишлар амалга оширилмоқда.

          Вилоят ҳокимлигининг мажлис­лар зали­да бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида жорий йилнинг 1-чо­рагида вилоятни ижтимоий-иқ­ти­содий ривожлантириш якун­лари ва 2016 йилги иқтисодий дастур­нинг энг муҳим йўналиш­лари ҳам­да устувор вази­фалари амалга оширилишини баҳолаш тўғриси­даги масала муҳокама қилинди.

          Йиғилишни вилоят ҳокими Э. Турдимов  бошқариб борди.

          Фаоллар йиғилишида респуб­ли­ка ва­зирлик ва идораларидан биркитилган ишчи гуруҳи аъзо­лари, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари    де­пу­тат­лари, масъул ходимлар, тад­бир­кор­лар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воси­та­лари вакиллари иштирок этдилар. 

         Йиғилишда алоҳида таъкид­лан­дики, вилоятда биринчи чо­рак якунлари билан эришилган асосий кўрсаткичлар белгилаб берилган прогноз кўрсаткич­лар­дан анча юқори бўлди. Ялпи ҳудудий маҳсулот прог­нози 103,8 фоиз ўрнига 105,3 фоизга, жум­ла­­дан, саноат ишлаб чиқариш ҳаж­ми 104,4, ҳудудий саноат маҳ­су­лот­лари ишлаб чиқариш 116,5, қишлоқ хўжалиги маҳсу­лот­лари 108,4, чакана савдо ай­ланмаси 114,5, хизматлар ҳаж­ми 115,2 фоизга ўсишига эришилди.

        Мамлакатимиз Президенти томонидан 2016 йил 12 апрель куни "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чо­ра-тадбирлари тўғрисида"ги қа­рорнинг қабул қилиниши би­лан бу соҳада ягона тизимнинг жорий этилганлиги имконият­лар­ни янада кенгайтирди.

      Давлат буюртмаси учун харид қилиниши белгиланган маҳсу­лот­ларнинг 55,8 минг тоннасини қай­та ишлашга, 9,8 минг тонна­сини қиш-баҳор мавсумига захи­рада сақлашга ва 13,7 минг тон­на­сини экспортга йўналтириш ҳамда қолган 43,2 минг тоннаси­ни келгуси йил учун қолдириш кўзда тутилди.

      Маҳаллийлаштириш дастурига асосан, вилоятда 58 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 14,9 миллиард сўмлик, жумладан ҳу­дудий лойиҳалар бўйича 2 мил­лиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқа­рилди. Буларнинг ҳисобига 5,2 миллион доллар миқдордаги валюта тежалишига эришилди.

     Муҳтарам Юртбошимизнинг ўтган йил 28 сентябрдаги 2412-сон­ли қарорига асосан, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик субъектларига "Яго­на дарча" тамойили асосида хиз­мат кўрсатиш ягона марказ­ла­ри ташкил этилиб, уларнинг самара­дорлигини ошириш мақ­садида барча шарт-шароитлар яратилди.

    "Ягона дарча" марказларига 1938 та мурожаат келиб тушди. Улар­нинг 93 фоизи ижобий ҳал этил­ган бўлса, 7 фоиз мурожаат юзаси­дан қонунда белгиланган тартибда тушунтиришлар берил­ди.

    Фаоллар йиғилишида ижти­моий-иқтисодий соҳаларни яна­да ривожлантириш, саноат кор­хоналарини янги технологиялар билан жиҳозлаш ва модерниза­циялаш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, иқтисодиётда хусусий сектор улу­шини ошириш, аҳолининг тур­муш фаровонлигини яхши­лаш, реал даромадларини кўта­риш ҳамда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доира­сида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оши­рилаётганлиги қайд этилди.

Йиғилишда Ўзбекис­тон Рес­публикаси Бош вазири­нинг би­ринчи ўринбосари Р. Азимов иштирок этди ва долзарб вази­фа­­лар хусусида нутқ сўзлади.

Исроил ХОЛБОЕВ.

Кўрилганлар сони: 6959