Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида давлатимиз тараққиёти, ёшлар сиёсати ва халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар белгилаб берилганди. Вилоятимизда ҳам бу йўналишда муайян ишлар амалга оширилмоқда.



         Вилоят ҳокимлигининг мажлис­лар зали­да бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида жорий йилнинг 1-чорагида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналиш­лари ҳамда устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолаш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Йиғилишни вилоят ҳокими Э. Турдимов бошқариб борди.

     Фаоллар йиғилишида республика вазирлик ва идораларидан биркитилган ишчи гуруҳи аъзо­лари, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари, масъул ходимлар, тадбиркорлар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

       Йиғилишда алоҳида таъкидландики, вилоятда биринчи чорак якунлари билан эришилган асосий кўрсаткичлар белгилаб берилган прогноз кўрсаткичлардан анча юқори бўлди. Ялпи ҳудудий маҳсулот прогнози 103,8 фоиз ўрнига 105,3 фоизга, жумладан, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 104,4, ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 116,5, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 108,4, чакана савдо айланмаси 114,5, хизматлар ҳажми 115,2 фоизга ўсишига эришилди.

       Мамлакатимиз Президенти томонидан 2016 йил 12 апрель куни "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида"ги қа­рорнинг қабул қилиниши би­лан бу соҳада ягона тизимнинг жорий этилганлиги имкониятларни янада кенгайтирди.

     Давлат буюртмаси учун харид қилиниши белгиланган маҳсулотларнинг 55,8 минг тоннасини қайта ишлашга, 9,8 минг тоннасини қишбаҳор мавсумига захирада сақлашга ва 13,7 минг тоннасини экспортга йўналтириш ҳамда қолган 43,2 минг тоннасини келгуси йил учун қолдириш кўзда тутилди.

      Маҳаллийлаштириш дастурига асосан, вилоятда 58 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 14,9 миллиард сўмлик, жумладан ҳудудий лойиҳалар бўйича 2 мил­лиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқа­рилди. Буларнинг ҳисобига 5,2 миллион доллар миқдордаги валюта тежалишига эришилди.

     Муҳтарам Юртбошимизнинг ўтган йил 28 сентябрдаги 2412-сон­ли қарорига асосан, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча" тамойили асосида хизмат кўрсатиш ягона марказла­ри ташкил этилиб, уларнинг самара­дорлигини ошириш мақ­садида барча шарт-шароитлар яратилди.

      "Ягона дарча" марказларига 1938 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 93 фоизи ижобий ҳал этилган бўлса, 7 фоиз мурожаат юзасидан қонунда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилди.

      Фаоллар йиғилишида ижтимоий-иқтисодий соҳаларни яна­да ривожлантириш, саноат корхоналарини янги технологиялар билан жиҳозлаш ва модерниза­циялаш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, иқтисодиётда хусусий сектор улу­шини ошириш, аҳолининг тур­муш фаровонлигини яхши­лаш, реал даромадларини кўта­риш ҳамда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доира­сида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оши­рилаётганлиги қайд этилди.

Йиғилишда Ўзбекис­тон Рес­публикаси Бош вазири­нинг биринчи ўринбосари Р. Азимов иштирок этди ва долзарб вази­фа­­лар хусусида нутқ сўзлади.



Исроил ХОЛБОЕВ.

Кўрилганлар сони: 6954