Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2018 йил 1 февралдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимининг янги талқини ишга туширилди.

  Ахборот тизими фаолияти такомиллашти­рилиб, унда жисмоний ва юридик шахслар учун давлат органларига мурожаат қилишда қўшим­ча қулай­ликлар яратилган. Жумладан, Интер­нет тармоғи­даги "pm.gov.uz" манзили­даги веб-сайт орқали мурожаатларни давлат ор­ган­ларининг раҳбарла­рига бевосита юбо­риш мумкин.

  Шундан келиб чиқиб, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ва шаффофлигини оши­риш, бир-бирини такрорловчи мурожаат­ларни қисқарти­риш, келиб тушаётган барча маълумотларни ягона тизим доирасида бир­лаштиришни таъминлаш мақсадида давлат органларининг расмий веб-сайт­ларида яра­тилган виртуал қабулхоналар фаолияти тўхтатилади.

  Янги талқиндаги Виртуал қабулхона юрти­мизда мурожаатлар билан ишлаш тизимини янги босқич­га кўтариб, жойларда юзага келаётган муаммо­ларни тезкор ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Кўрилганлар сони: 6209