Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳамда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Унда тиббиёт соҳасида, жумладан «COVID-19»га қарши кураш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Икки давлат вазирлари юртимизда коронавирусга қарши мобил иловаларни яратиб, трекинг усулини жорий этиш борасида келишувга эришди. Бу эса бизга худди Кореядагидек коронавирусга чалинган беморни ким билан мулоқот қилган ва кайси худудларда бўлганини инновацион тарзда аниқ кўрсатиб бериш имкониятини яратади.

Шунингдек, ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашда тестлар ва дорилар ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Жумладан, «COVID-19»га қарши вакцинани биргаликда клиник синовларини ўтказиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди.

Кўрилганлар сони: 3426