Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

АРИЗАЛАР ВА БИЛДИРГИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ:

 

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимларига ариза билан, ҳарбий хизматчилар эса хизмат жойидаги тегишли командир (бошлиқ) номига билдирги билан 1 февраль кунидан 31 март кунигача (шу куни ҳам) мурожаат этилади.

 

ДАСТЛАБКИ САРАЛАБ ОЛИШ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

 

Соғлиғи, умумжисмоний тайёргарлиги ва индивидуал-психологик хусусиятларига мувофиқ ҳарбий ихтисосликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ғоявий-маънавий барқарор, мустаҳкам интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш мақсадида дастлабки саралаб олиш тадбирлари ўтказилади.

Дастлабки саралаб олиш тадбирлари икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқич: фуқаро ёшлар учун – мудофаа ишлари бўлимларида, ҳарбий хизматчилар учун – хизматни ўташ жойида, 1 февралидан 10 апрелга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. Бунда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

- ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

- якка тартибдаги суҳбат;

- бирламчи тиббий кўрик.

Иккинчи босқич: фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчилар учун – мудофаа ишлари бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббий муассасаларида 11 апрелдан 31 майга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. Бунда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

- индивидуал-психологик ўрганиш;

- умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

- якуний тиббий кўрикдан ўтказиш.

Дастлабки танлаш тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.

 

Мурожаат учун телефон: 79-224-83-01

 

Кўрилганлар сони: 2837