Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Зарафшон шаҳрининг “Олтин водий” МФЙ ҳудудида АТБ “Микрокредитбанк” Навоий вилояти минтақавий филиалига қарашли “Қизилқум” банк хизматлари маркази фойдаланишга топширилди. Аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, яна бир янги молия муассасаси замонавий қиёфада чирой очди.

 

Очилиш маросимида Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, акциядорлик тижорат “Микрокредитбанк”нинг вилоят филиали ҳамда шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари, молия ва иқтисодиёт мажмуи масъуллари, банк мижозлари — тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.

 

Энди мижозлар ортиқча оворагарчиликларсиз ҳисоб рақам очиш, омонат қўйиш, кредит олиш, барча турдаги тўловларни ва банк хизматларини амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2502