Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бу ҳақда коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича шаҳар мувофиқлаштирувчи штабининг 5 августдаги йиғилишида қарор қабул қилинган.

Йўналишсиз таксилар йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат шаҳар ҳудудида ҳаракатланиши лозим.

Сартарошхона ва гўзаллик салонлари – хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N95 ёки устма-уст 2та оддий ниқоб), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда «1та хизмат кўрсатувчи шахс – 1та мижоз» тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши талаб этилади.

«Шаҳардаги барча транспорт уюшмалари раҳбарларига йўналишсиз таксилар-йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсиш бўйича тегишли чоралар кўриши белгиланди», – дейилади ҳокимлик ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кўплаб муассасалар қаторида сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти бутун республика бўйлаб 15 августгача тўхтатилган.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев: «Карантин нормаларини юмшатиш ёки кучайтириш бўйича ҳудудлар раҳбарлари ўзлари қарор қабул қилишлари керак», дея таъкидлаганди.

Жорий ҳафта сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига Қарши шаҳрида ҳам рухсат берилди.

Бир неча кун олдин Фарғона вилоятида буюм бозорлари, хусусий боғчалар, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар қайта очилиши хабар қилинди.

Кўрилганлар сони: 2995