Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятининг барча туман ва шаҳарларида бадминтон, стритбол ва “Wоркоут” спорт турлари учун спорт майдончалари ташкил этилади. Бу бўйича вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, спорт майдончалари Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида фойдаланилмай турган ер майдонларида барпо этилади. Майдончалар тегишли жойлашувига кўра МФЙ ёки уй-жой мулкдорлари ширкатларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

Спорт майдончалари қуриладиган маҳаллалар:

Навоий шаҳрида – Орзу МФЙ;

Зарафшон шаҳрида –  Наврўз МФЙ;

Ғозғон шаҳрида –  Мармаробод МФЙ;

Кармана туманида – Мирсаид Баҳром МФЙ;

Қизилтепа туманида – Алишер Навоий МФЙ;

Конимех туманида – Дўстлик МФЙ;

Навбаҳор туманида – Бешработ МФЙ;

Нурота туманида – Мустақиллик МФЙ;

Хатирчи туманида – Мустақиллик МФЙ;

Учқудуқ туманида – Навоий МФЙ;

Томди туманида – Томдибулоқ МФЙ.

Кўрилганлар сони: 1768