Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

5 январь куни Кармана тумани ҳокимлигида вилоятда балиқчиликни ривожлантириш, соҳада мавжуд муаммоларни ўрганиб, ечимини таъмилаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Маълумки, 2021 йил 20 декабрь куни давлатимиз раҳбари раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда жойларда мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани танқид қилинган эди. Жумладан, интенсив балиқ етиштириш ҳажми умумий ишлаб чиқаришнинг 10 фоизидан ошмаётгани қайд этилганди.

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов сўзга чиқиб, соҳани ривожлантиришга масъулларнинг эътиборсизлиги ҳамда йўл қўйилаётган камчиликларни танқидий таҳлил қилди ва вилоятда ушбу йўналишда улкан марраларга эришиш учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Қайд этиш жоизки, вилоят бўйича 23174 гектар табиий, 1501 гектар сунъий сув ҳавзаларида 248 та балиқчилик хўжаликлари фаолият юритади.

2020 йилда вилоят бўйича жами овланган балиқ маҳсулотлари 12,1 минг тоннани ташкил қилган бўлса, 2021 йилда 23 минг тонна ёки 2020 йилга нисбатан 1,9 баравар кўп балиқ маҳсулотларини овланган.

Бироқ туманларда 2021 йилда балиқ овлаш кўрсаткичларини бажарилишининг ҳолатини таҳлил қилинганда аҳвол қувонарли эмаслиги аёнлашади.

Хусусан, фермер хўжаликлари томонидан йиллик ҳисоботларни топшириш якунланаётган бўлишига қарамасдан қуйидаги туманларда прогноз кўрсаткичларини бажарилиши ўта қониқарсизлигича қолмоқда.

Мисол учун, энг ёмон ҳолат Қизилтепа туманида бўлиб, фермер хўжаликлари бўйича белгиланган 968 тонна прогноз кўрсаткичлари 404 тоннага ёки 41,8 фоизга бажарилган. Жумладан, тумандаги майдони 21 673 гектар бўлган “Тўдакўл” табиий сув ҳавзасида балиқ етиштиришда катта имконият бўлишига қарамасдан 2021 йилда статистик ҳисоботда 3,5 минг тонна балиқ овланганлиги кўрсатилган, холос.

Ёки, Навбаҳор туманидаги “Навбаҳор балиқчи келажаги” фермер хўжалиги томонидан 150 гектар сунъий сув майдонидан овланган балиқ 215 тонна бўлиб, гектаридан ўртача ҳосилдорлик 1,4 тоннани ташкил қилмоқда ёки мавжуд имкониятга нисбатан гектаридан 1,6 тоннага кам ҳосилдорликка эришилган.

Бу каби ҳолатларни Хатирчи ва Нурота туманларида ҳам кўриш мумкин.

Шундан келиб чиқиб, семинарда Н. Турсунов давлатимиз раҳбари йиғилишида белгилаб берган вазифаларни сифатли бажариш, вилоятда ушбу йўналишдаги мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланиб, юқори кўрсаткичларга эришиш зарурлигини таъкидлади ва бугунги тадбир бу боража фикр-мулоҳаза ва тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилганини айтди.

Семинарда "Навоийбалиқсаноат" МЧЖ директори П.Рўзиқулов, “Export Fısh Product” МЧЖ директори О.Саидов, хитойлик ва эронлик мутахассислар сўзга чиқиб, интенсив балиқ етиштиришнинг қулайликлари, бунинг учун тадбиркорлар ва аҳоли учун яратилган шароитлар, дунёда соҳа самарадорлигини ошириш мақсадида қўлланилаётган замонавий, инновацион технологияларни вилоятда тадбиқ этиш, балиқчилик кластерларини ташкил этиш, сунъий сув ҳавзаларини қуриш ҳамда уларда аэротор ва хўракдонлар ўрнатиш эвазига интенсивлаштириш масалалари бўйича йиғилганларга маълумот бердилар.

Шунингдек, ҳудуддаги балиқчилик билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари вакиллари, тажрибали балиқ етиштирувчилар томонидан билдирилган соҳадаги айрим муаммолар ҳақидаги фикрларга жавобан, Н. Турсунов соҳада юзага келаётган ҳар бир муаммонинг ижобий ечимига эришиш борасида ёрдам беришга доим тайёр эканини билдирди.

    Навоий вилояти ҳокимлиги  

ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 1257