Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Айни пайтда Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсуновнинг Кармана туманидаги  Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси биносида тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Таъкидлаш жоизки, карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят сектор раҳбарлари, банк, молия, бандлик каби қатор тизимлар мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Учрашувни кириш сўзи билан очган Н.Турсунов давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига шароит ва кафолатлар яратиш, солиқ ва божхона имтиёзларини кенгайтириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилаётгани ҳақида тўхталиб, бугун барча тизимлар ва идоралар тадбиркорга мададкор эканлигини алоҳида таъкидлади.

 

Вилоят раҳбарининг ҳудуд тадбиркорлари билан учрашуви давом этмоқда.

 

Кўрилганлар сони: 1518