Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳрида жойлашган Беруний номидаги нодавлат умумтаълим муассасасига ташриф буюриб, бу ерда ўқувчилар ва педагоглар учун яратилган шароитлар, замонавий ўқитиш технологиялари билан яқиндан танишди.
Мактаб директори Г.Жуманиёзова вилоят раҳбарига педагогик жамоанинг билим салоҳияти, таълим сифати ва мазмуни ҳақида сўзлаб берди.
Ташриф доирасида Н. Турсунов бугунги кунда мамлакатимизда нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш ва уларда таълимнинг илғор технологияларидан унумли фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратилгани, вилоятимизда ҳам бу борадаги ишлар намунали бўлиши лозимлигини қайд этди.
Шунингдек, вилоят раҳбари инсоннинг камолотида биринчи ва асосий ўринни мактаб таълими ва тарбияси эгаллашини таъкидлаб, таълим муассасасига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.

Кўрилганлар сони: 2548