Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманидаги "Кумушкон" маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, ҳудуд аҳолисининг муаммо ва таклифларини ўрганди.

Одамларни қийнаб келаётган масалалар ечимини таъминлаш, аҳолининг қўшимча даромад топиш имкониятларини яхшилаш мақсадида хонадонма-хонадон юрган вилоят раҳбарига туман ҳокими Ф. Умаров ҳамда бир қатор тизимларнинг вилоят ва туман бўлинмалари мутасаддилари ҳамроҳлик қилдилар.

Дастлаб Н.Турсунов Кумушкон кўчасининг шарт-шароитларини ўрганиб, ушбу кўчадаги 3-хонадон соҳиби У.Холмўминов билан суҳбатлашди ва муаммоларини тинглади. Хонадон даромадини ошириш мақсадида шу жойнинг ўзида субсидия асосида 1,5 сотихлик иссиқхона қуриб берилишига қарор қилинди. Шунингдек, оғир шароитда яшаётган отахон ҳовлиси қисқа муддат ичида таъмирланиб, томорқасига мевали кўчатлар ўтқазилишини таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Кейинги манзил Чаманзор кўчаси 27-хонадонга бўлди. Хонадондаги қуриб битказилган енгил конструкцияли интенсив балиқхона билан танишилди.

Мазкур балиқхонанинг қулайлиги шундаки, етиштирилаётган маҳсулот бозорини топиб қийналиб юрилмайди, аксинча таминотчи тадбиркорнинг ўзи қулай нархларда маҳсулотимизни сотиб олади, - дейди хонадон эгаси Ё. Умаров. Ушбу хонадонга ҳам енгил конструкцияли замонавий иссиқхона қуриш ишлари мутасаддиларга топширилди.

Уйма-уй юриш давомида Миришкор кўчасидаги 42-хонадон эгаси Қ. Отамуродова молиявий жиҳатдан қийналаётганлиги сабабли уйини таъмирлашда амалий ёрдамга муҳтож эканлиги маълум бўлди. Вилоят раҳбари ушбу хонадонни таъмирлаш ҳамда даромадини яхшилаш мақсадида чорва ҳамда парранда билан таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

Шу билан бирга, ушбу кўчадаги 17-хонадони эгаси С. Нуруллаеванинг муаммолари тингланиб, оилавий даромадларини яхшилаш мақсадида қисқа муддатларда иссиқхонасини қайта таъмирлаш ҳамда парранда билан таъминлаш бўйича топшиқ берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари ташрифи давомида "Кумушкон" МФЙда 50 дан ортиқ хонадонга бирма-бир кирилиб, аҳолининг коммунал соҳадаги, ички йўлларни таъмирлаш, янги мактаб биноси қуриш, кредит, ишсизлик каби масалалардаги муаммо ва ва таклифлари тинглади.

Кун давомида тингланган аҳолининг муаммо ва таклифларини қисқа муддатларда масъулият билан амалий бажариш вазифаси мутасаддиларга топширилди.

Н. Турсунов мазкур ҳудуддаги аҳолинниг муаммоларини бартараф этиш ва турмуш шароитини яхшилаш борасидаги барча топшириқларни ўз шахсий назоратига олгани ва уларнинг ижросини назорат қилиш бўйича яқин кунларда қайта ўрганиш олиб боришини таъкидлади.

 

Навоий вилояти ҳокимлиги

ахборот хизмати.

 

Кўрилганлар сони: 350