Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Қизилтепа туманида амалга оширилаётган ободончилик ва аҳолининг бандлигини таъминлашга йўналтирилган лойиҳалар билан танишди.
Хусусан, "Ободонлаштириш" бошқармаси томонидан 2 гектар майдонда дарахт кўчатлари етиштириш ва картошка экиш ишларини кўздан кечириб, ҳосилни кўпайтириш бўйича ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, ташриф давомида Маликобод маҳалласидаги Янгиобод қишлоғидаги аҳоли хонадонларида балиқчиликни ташкил этаётганлар фаолияти билан танишилди, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олинди ва аҳолининг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Қишлоқда соғлиғида муаммоси бор фуқаролар кўпчиликни ташкил этаётгани сабабли Н. Турсунов ушбу ҳудуддаги фуқароларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича масъулларга топшириқ берди. Қишлоқдаги ички йўллар, ичимлик суви ва болаларнинг мактабга қатнаши учун автобус ташкил қилиш ишлари тезлаштирилишини билдирди.

Кўрилганлар сони: 1775