Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов бугун Учқудуқ тумани ёшлари билан учрашди.

 

Ташрифнинг биринчи манзили 20-умумий ўрта таълим мактаби бўлди. Бу ерда 11-синф ўқувчилари билан мулоқотлар давомида: “Илм эгалланг, ҳунар ўрганинг, ташаббускор бўлинг, мақсадларингизни дунёга баралла айтинг, ёшларнинг жамиятдаги ўрнини айнан сиз белгиланг. Биз эса ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёрмиз!” деди вилоят раҳбари.

 

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида  шу мактабнинг собиқ битирувчиси Нурбек Эргашов ҳам таклиф қилинган. У қай бир жиҳати билан вилоят ҳокими эътибори ва назарига тушди, деб ўйлайсиз? Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Нурбекнинг 20 дан ортиқ чет эл олийгоҳлари талабаси бўлганлиги ҳақида хабар бергандик. 

 

Бугунги учрашувда Нурбек  тенгдошларига қўлга киритган ютуқлари, мақсади йўлида қилган меҳнатлари ва ўқиш-изларишлари ҳақида гапириб берди.  Илҳом Бўронов эса фарзандининг ютуқларидан ота кўнгли тоғдек юксалганини таъкидлади.

 

-Бугун пандемия  шароити сабаб Америкадаги ўқишимни кейинги йил давом  эттирмоқчиман. Ҳозир эса учқудуқлик ёшларга ўз билимим ва тажрибамни ўргатмоқчиман. Ўқув курси ташкил этиш орқали ўзим сингари ёшларни кўпайтирмоқчиман, - деди Нурбек Эргашов.

 

Вилоят ҳокими К.Турсунов  томонидан  ўқув курсини ташкил этиш учун  Нурбек Эргашовга “КЕLАJАК” ёшлар марказидан компьютер хонаси  ажратилди ҳамда  планшет ва ноутбук совға қилинди.

Вилоят ҳокимининг яна бир совғаси сифатида Нурбек билим олган  20-умумий ўрта таълим мактаби жорий йилда қайта реконструкция қилинадиган бўлди.

 

 

Кўрилганлар сони: 2771