Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳрида барпо этилаётган “Туризм кўчаси” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Вилоят марказидаги Ислом Каримов шоҳкўчаси ва Амир Темур кўчаси кесишмасидан “Алишер Навоий” истироҳат боғигача бўлган оралиқда лойиҳа қиймати 13 миллиард 675 миллион сўм бўлган бетакрор ва янги кўринишга эга “Туризм кўчаси”ни ташкил этилади. Мазкур объект учун ўтказилган танловда “Muqayyas Group” хусусий корхонаси лойиҳаси ғолиб бўлди ва бугунги кунда бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Н.Турсунов ҳудудда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ва лойиҳанинг янада чиройли, маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга қизиқарли бўлиши учун яна нималарга эътибор қаратилиши зарурлиги ҳамда ишларни жадаллаштириш бўйича ўз тавсия ва кўрсатмаларини берди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, “Туризм кўчаси” бўйлаб янги гранит тошлари ётқизилади, пиёда ва велосипед йўлаклари ташкил этилиб, янги ўриндиқлар, ёритиш чироқлари ўрнатилади. Иккита қизиқарли суратга тушиш (сельфи) зонаси қурилади, маълум меъморий ечимга эга бўлган қизиқарли бадиий-декоратив шаклллар ўрнатилади. Шунингдек, бу ерда санитария-гигиена пункти, туристик маълумот маркази, рангли мусиқали фаввора, овқатланиш масканлари қурилади, бир-бирига ўхшамайдиган меъморий ечимларни ўзида экс эттирган 7 та замонавий салқин ичимликлар савдо объектлари ҳам бунёд этилади. 

 

 

Кўрилганлар сони: 1344