Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кеча ижтимоий тармоқларда “Навоий вилоятида Қуръони карим китоби ичига гиёҳванд модда яширган имом-хатиб қўлга олинди” мазмунидаги хабар тарқалди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди. 

"Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолатни тезкорлик билан ўрганиб, мазкур қўлга олинган шахс Диний идора тизимида мутлақо ишламаслиги тўғрисида тегишли оммавий ахборот воситалари ва интернет манбалари масъулларига хабар берилди.

Таъкидлаш зарурки, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим нохушликларни муборак Ислом дини, масжид ёки имом-домлаларга боғлаш ҳолатлари кузатилмоқда, бу иш гуноҳ ҳисобланади.

Жиноят қилган одамнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам динга бўлган муносабатини олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак", дейилади муносабатда.

Кўрилганлар сони: 2667