Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепа туманида яшовчи 23 ёшли Н.Х. ва 19 ёшли Э.Н. Учқудуққа бориб, жиноятга қўл уришди. "Учқудуқ шаҳрида кекса, ёлғиз яшовчи бошқа миллат вакиллари кўп, уларнинг уйини осонгина тунаймиз", деган фикрга борган бу йигитлар жиноятдан ҳам осонгина қочиб қутулиб бўлмаслигини тушунишмади.

Бир неча соатлик кузатувдан сўнг улар Айтим маҳалласи, Геологлар кўчасидаги кўпқаватли уйлардан бирида 88 ёшли Полина Титова ёлғиз яшашини билишди. Эшик очиқлигидан фойдаланиб хонадонга кирган Н.Х. ва Э.Н. электрошокер ёрдамида қарияга тан жароҳати етказишади ва уйдан 1,5 млн сўм пулни олиб, чиқиб кетишади.

Жиноятлари фош бўлишидан қўрқиб Қозоғистонга қочиб кетишни режа қилган жиноятчилар Учқудуқ туман ИИБ тезкор ходимларининг  саъй ҳаракатлари билан Жиззах вилоятидан тутиб келинди.

Кеча Учқудуқда ушбу жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

 

Кўрилганлар сони: 2747