Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хабарингиз бор, Қизилтепа тумани Айрончи маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Жараённинг қандай давом этаётгани, Айрончининг обод бўлишида аҳоли томонидан амалга оширилаётган ишлар, уларнинг қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида туман ҳокими Ш. Набиев бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари В. Ражабов, туман Халқ қабулхонаси мудири Х. Халилов ва бир гуруҳ масъул ташкилотлар раҳбарлари ушбу манзилда бўлишди.

 

Уйма-уй юриш жараёни туман ҳокими 65 та хонадонга кириб, оила аъзолари билан суҳбатлашди. Уларнинг муаммоларини ўрганиш билан бирга, хонадонда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича тавсияларини берди.

 

Умуман олганда, Айрончи маҳалласидаги ушбу оммавий уйма-уй юриш натижасида тегишли раҳбарлар 200 дан ортиқ хонадонларда бўлишди ва уларнинг муаммоларини ўрганишди.

Кўрилганлар сони: 2560