Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жисмоний фаолликнинг саломатлик учун фойдаси жуда катта. Айниқса, касалликлар профилактикасида юриш, югуриш, сузиш, бадантарбия каби машғулотларга тенг келадигани йўқ.

 

АҚШнинг Миллий саратон институти олимлари ўтказган тадқиқот натижаси эса янада ҳайратланарли. Маълум бўлишича, агар ушбу мамлакатда яшовчи 40 ёшдан 85 ёшгача бўлган барча фуқаролар кунига атиги 10 дақиқа давомида жисмоний фаоллик учун вақт ажратганида эди, йилига 110 минг нафардан ортиқ америкаликнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин эди.

 

Мутахассислар фикрича, жисмоний машқлар ҳамма учун бирдек фойдали. Улар 4800 дан ортиқ ўрта ва катта ёшли кишиларнинг саломатлик кўрсаткичларини ўрганиб, шундай хулосага келишди.

 

Тадқиқот иштирокчиларининг кундалик ҳаёти ва фаолияти махсус мониторлар ёрдамида етти кун давомида кузатиб ва қайд этиб борилди. Олинган натижалар аҳоли ўлими билан боғлиқ тўпланган маълумотлар билан қиёсланди.

 

Натижалар шуни кўрсатдики, ҳар куни қўшимча 10 дақиқа жисмоний фаоллик ўлим хавфини 7 фоизга камайтиради. Агар шундай машқларга 20 дақиқа ажратилса, 13 фоиз, 30 дақиқа сарфланса, 17 фоизлик натижага эришиш мумкин.

 

Бошқача қилиб айтганда, қўшимча 20 дақиқалик жисмоний машқлар АҚШда йилига 210 мингга яқин, 30 дақиқалик фаоллик эса 270 мингдан ортиқ ўлим ҳолатларининг олдини олади, дейилади тадқиқот муаллифлари.

 

Эслатиб ўтамиз: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, жисмоний фаоллик камлиги оқибатида дунё бўйича йилига 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати.

 

Кўрилганлар сони: 5996